Moskva kinoteatrlari jadvali, filmitv.uz afishasi » salomatlik » Калорияси энг кам бўлган 6 озиқ-овқат
Калорияси энг кам бўлган 6 озиқ-овқат
ITunes

Калорияси энг кам бўлган 6 озиқ-овқат

7.00
7.00
  • Год выхода: 2020
0 голосов
29.11.2020
69
0


Калорияси энг кам бўлган 6 озиқ-овқат

«Вазн йиғилмаслиги учун нима ейиш мумкин?» деган саволга биринчи бўлиб хаёлга кашнич — қуёнлар ва озувчиларнинг шоҳ егулиги келади.


Шубҳасиз, у калорияси энг кам ва фойдаси энг кўп бўлган озиқ-овқатларнинг ажойиб намунаси ҳисобланади. Кашничнинг таркибидаги фталидлар томирлар девори мушакларини бўшаштиради, бу эса қон оқишини енгиллаштиради ва қон босимининг пасайишига ёрдам беради.

Лекин фақат кашнич билан чекланиб қолмаслик керак! Қуйида келтирилган озиқ-овқатлар калорияси ва фойдалилиги жиҳатидан кашничдан қолишмайди!

Кўк чой (шакарсиз!). Унинг таркибида саратоннинг кўпчилик турлари хавфини камайтиришга ва ёғларни йўқотишга ёрдам берувчи ECGC антиоксидантлари жуда кўп. Бир кунда 2—4 пиёла кўк чой ичиш сизни 50 калориядан қутқаради.

Исмалоқ. Исмалоқ ёрдамида 100 калория тўпламоқчи бўлсангиз, бу барглардан 15 стакан ейишингизга тўғри келади! Унинг таркибида К витамини, кальций, фосфор, калий, рух ва селеннинг катта заҳирасидан ташқари мушак тўқималарининг тезроқ тикланишига ёрдам берувчи гормон ҳам мавжуд!

Киви. Унинг таркибида клетчатка, калий ва E витамини, шунингдек C витаминининг суткалик меъёри ва К витамини меъёрининг учдан бир қисми мавжуд. Ва буларнинг ҳаммаси 42 калорияга эга бўлган бир дона киви меваси таркибидан жой олган.

Баргли лавлаги. Баргли лавлаги — одатдаги лавлагининг яқин қариндоши. Унинг таркибида 16 хил витаминлар ва керакли микроэлементлар бор. Бу баргли сабзавотнинг бир стакани 7 калорияга эга. Бор-йўғи 7 калория ичида К витамини суткалик меъёрининг 3 карраси, А витамини меъёрининг ярми ва E витамини меъёрининг эса 16 фоизи мавжуд.

Уйда тайёрланган ҳўл пишлоқ. Уйда тайёрланган ҳўл пишлоқнинг калорияси оддий пишлоқдаги калориянинг бешдан бир қисмини ташкил қилади. Унинг таркибида мева ва сабзавотлардаги каби витаминлар кўп эмас, лекин зарур оқсиллар бор.

Яшил булғор қалампири. 1 стакан тўғралган яшил булғор қалампирида C витамини апельсиндагига қараганда кўпроқ, калорияси эса — уч марта камроқ.
Смотреть Калорияси энг кам бўлган 6 озиқ-овқат в хорошем качестве
Смотреть онлайн
Комментарии (0)
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Яндекс.Метрика